Учрашувда АҚШ–Жанубий Корея муносабатлари, Корея яриморолидаги вазият, шунингдек, минтақавий ва глобал масалалар кўриб чиқилди. Музокаралар кун тартибидан икки давлат ўртасидаги инвестиция келишувларини амалга ошириш, КХДР атрофидаги вазият ва Яқин Шарқда денгиз қатнови хавфсизлиги ўрин олди.
2025 йилда Жанубий Корея Вашингтон билан савдо келишуви доирасида АҚШ иқтисодиётига 350 млрд доллар инвестиция киритиш мажбуриятини олган. Келишув АҚШнинг Жанубий Корея импортига божларини 15 фоизгача пасайтиришни назарда тутган. Бироқ инвестиция пакети шартлари бўйича келишмовчиликлар туфайли уни амалга ошириш кечикмоқда.
Вашингтонга сафаридан олдин Чо Хён Сеул Ҳурмуз бўғозида кемалар қатнови эркинлигини таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликда иштирок этишга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, ҳукумат учун Жанубий Корея фуқаролари хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлаган.