АҚШ ва иттифоқчилари Россиянинг Украинага бостириб кириши таҳдиди муносабати билан Шарқий Европа мамлакатларига қўшимча ҳарбий контингент юбориш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Болгария, Руминия ва Венгрияга қўшинлар юборилиши эҳтимоли энг юқори бўлган мамлакатлардир. Уларнинг ҳар бирига минг нафардан аскар жўнатилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги президент Жо Байденга Шарқий Европага минг нафардан беш минггача америкалик аскар юборишни таклиф қилган ва бу рақамлар 10 баробарга ошиши мумкин.
Кейинроқ Пентагон матбуот котиби Жон Кирби АҚШда 8500 аскар юқори шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди. Уларни қисқа вақт ичида Европага жўнатилиши мумкин.