Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

"АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши туфайли Patriot ракеталари етказиб берилиши камайди"

"АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши туфайли Patriot ракеталари етказиб берилиши камайди"

АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши туфайли Patriot ракеталари етказиб берилиши камайиши мумкин, деди Украина президенти Associated Press агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги чўзилиб кетган можаро АҚШ томонидан бериладиган ёрдамни янада заифлаштириши мумкин ва ҳозирда Украина улар учун "устувор вазифа эмас".

"Биз Patriot учун ўта зарур бўлган ракеталар етказиб берилиши камайишига тайёрланяпмиз. Ҳозирда биз — муҳим эмасмиз", — дея таъкидлади Владимир Зеленский.

Шунингдек, у айнан Patriot тизимлари энг асосий ва шошилинч муаммо бўлиб қолаётганини, чунки Украинада уларга тўлақонли муқобил йўқлигини айтди.

"Бу тизимлар ҳеч қачон етарли миқдорда етказиб берилмаган. Ва агар Эрон билан уруш яқин орада тугамаса, биз учун шундоқ ҳам катта бўлмаган пакет кундан-кунга кичрайиб боради. Шу сабабли, албатта, биз қўрқяпмиз", — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Қўшма Штатларни Эронга ҳужум қилишга чақирган эди.

Киритилди: 14:35 05.04.2026. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!