Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

"АҚШ ва Исроил Эрон тинч атом иншоотларига етказган зарарни қоплаши керак

A A A
"АҚШ ва Исроил Эрон тинч атом иншоотларига етказган зарарни қоплаши керак

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига йўллаган мактубида АҚШ ва Исроилнинг Эроннинг Натанз ва Бушер атом электр станцияларига қилган ҳужумларини халқаро ҳуқуқнинг очиқчасига бузилиши деб атади ва ташкилот томонидан зудлик билан чоралар кўришга чақирди.

Ароқчи, ядровий иншоотларга қилинган ҳужумлар радиоактив материалларнинг кенг тарқалишига ва одамлар ва атроф-муҳит учун жуда хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Хавфсизлик Кенгашидан Исроилни Ядровий Қуролни Тарқатмаслик Шартномасига (ЙҚҚТ) қўшилишга ва унинг ядровий иншоотларини МАГАТЭ назорати остига олишга мажбурлашга чақирди.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!