Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида 19 ҳарбий машғулотлар бошланди

АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида 19 ҳарбий машғулотлар бошланди

Америка Қўшма Штатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги 19 ҳарбий машғулот Аляска штатида бошланди. Бу ҳақда Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, машғулотлар 25 сентябрдан 8 октябрга қадар давом этади.

Маълумотларга кўра, БМТ мандатига мувофиқ, ўқув машғулотлари жадвали тинчликни сақлаш билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек, гуманитар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича амалиётларни ўз ичига олади.

2022-йилда АҚШ ва Ҳиндистон Хитой билан чегарадан юз километр узоқликда, Уттаракханд штатида жойлашган Аули қишлоғи ҳудудида “Юд Абхяс” ҳарбий машғулотларини ўтказган эди.

Киритилди: 16:53 25.09.2023. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!