Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ва Ҳиндистон муносабатларининг ёмонлашишига нима сабаб бўлди?

АҚШ ва Ҳиндистон муносабатларининг ёмонлашишига нима сабаб бўлди?

АҚШ ва Ҳиндистон муносабатларининг ёмонлашишига Трамп Модидан уни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатишини cўрасгани сабаб бўлган.

Доналд Трамп 17 июн Нарендра Моди билан ўтказган телефон суҳбатида Покистон уни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи эканини айтган ва Ҳиндистон ҳам худди шундай қилиши кераклигига ишора қилган, дея ёзмоқда нашр.

Газетанинг суҳбат тафсилотларидан хабардор манбаларига кўра, Моди Трампнинг бу сўзларидан жаҳли чиққан ҳамда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга Қўшма Штатларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Вазиятни Трамп маъмуриятининг Ҳиндистондан импортга жорий этган божлари янада мураккаблаштирган.

Шунингдек, Тhe New York Times манбаларига кўра, сўнгги ҳафталарда Трамп бир неча марта Моди билан боғланишга уриниб кўрган, аммо Ҳиндистон бош вазири АҚШ президенти билан телефон орқали суҳбатдан бош тортган.

Киритилди: 12:33 31.08.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!