Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Европа расмийлари ядро қуролларини Украинага қайтаришни таклиф қилишди

АҚШ ва Европа расмийлари ядро қуролларини Украинага қайтаришни таклиф қилишди

АҚШ ва Европа давлатларининг айрим расмийлари СССР парчаланганидан кейин Киев ташлаб кетган ядро қуролларини Украинага қайтаришни таклиф қилишди. Бу ҳақда The New York Times (NYT) маълум қилди.

Америка расмийларига кўра, Украинага қурол етказиб беришни тезлаштириш қисқа муддатда жанговар ҳудуддаги вазиятни ўзгартириши даргумон. Ушбу фонда Ғарб иттифоқчилари "хавфсизликнинг эҳтимолий кафолати сифатида ушлаб туриш"ни муҳокама қилмоқдалар.

"Баъзи расмийлар ҳатто Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини қайтариш вариантини ҳам илгари сурди", - дейди нашр.

Газетанинг қайд этишича, бундай қадамни амалга ошириш қийин ва жиддий оқибатларга олиб келади. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Украинанинг ядро қуролини яратиш бўйича ҳар қандай қадами "тегишли муносабат билан жавоб беришини" айтган эди. Россия ҳеч қандай шароитда унинг Украинада яратилишига йўл қўймайди. Владимир Путин ишонтирганидек, Москва Ғарб давлатларидан бирортаси Киевга ядро қуролини топширишни хоҳласа, кузатиб боради.

Киритилди: 17:05 22.11.2024. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!