Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳужумлар тўхтагач, нефт нархлари пасайди — Associated Press

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳужумлар тўхтагач, нефт нархлари пасайди — Associated Press



Нашрнинг ёзишича, кеча, дастлабки савдоларда Brent маркали нефт нархи 4,9 фоизга арзонлаб, бир баррел учун 92,02 долларни ташкил қилган.

Аввалроқ, Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши ва кенг кўламли уруш эҳтимоли сабабли нефт нархлари кескин ошган эди. Ўтган ҳафта Brent маркали нефт нархи қисқа муддатга 102 долларгача кўтарилиб, май ойидан бери энг юқори даражага етган.

Таҳлилчиларни эса Ҳўрмуз бўғозидаги вазият хавотирга солган. Мазкур ҳудуд орқали дунё нефтининг қарийб бешдан бир қисми ташилади. Ҳарбий тўқнашувлар сабаб танкерлар ҳаракати чеклангани глобал нефт таъминотига хавф туғдирган.

Нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар муқобил йўналишларни излаётган бўлса-да, минтақадаги хавфсизлик муаммолари сақланиб қолмоқда. Хусусан, ўтган ҳафта Саудия Арабистони нефтини ташиётган айрим танкерлар Қизил денгиз ҳудудида Яман ҳусийлари томонидан ҳужумларга учраган.

Киритилди: 19:24 27.07.2026. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!