Қўшма Штатлар ва Британиянинг самолётлари ва ҳарбий кемалари жумага ўтар кечаси Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳига зарба беришни бошлади.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийлар сўнгги вақтларда Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужумлар уюштираётганди.
Яқин Шарқ минтақаси ОАВларининг ёзишича, Ямандаги Ҳудейда порти ва пойтахт Санадаги нишонларга зарбалар берилган.