Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ўзига қарам бўлганларга панд бермоқда

АҚШ ўзига қарам бўлганларга панд бермоқда

АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзларига қарам бўлган давлатларга панд бермоқда, Қўшма Штатларнинг заифлиги Африка давлатларининг Хитой ва Россияга мойил бўлишига олиб келмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Жаҳон банкининг собиқ раҳбари Дэвид Малпассга таяниб хабар берди.

"АҚШнинг бутун дунё бўйлаб заифлиги Африканинг Саҳрои Кабирни ислом фундаменталистлари, Хитой ва Россияга таслим бўлишига олиб келади", — деди у ижтимоий тармоғидаги постида.

Малпассга кўра, сўнгги бир неча ой иқтисодиёт, геосиёсат ва глобал институтлар учун "ҳалокатли вақт" бўлди. Унинг таъкидлашича, глобал институтлар ва улардаги АҚШнинг роли, жумладан, можаролар туфайли муваффақиятсизликка учрамоқда.

"Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларимиз бизга қарам бўлганларнинг кўпига панд бермоқда", деди у Нигерни мисол қилиб келтирган ҳолда.

Киритилди: 23:25 14.05.2024. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!