Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

A A A
АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

7 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов ва АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашини, шунингдек, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти эълон қилган қўшма баёнотда сўз боради.

Делегациялар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, гуманитар ва маданий соҳаларда ўсиб бораётган шерикликни муҳокама қилди. Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Киритилди: 12:26 10.11.2023. Ўқилди: 1131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!