Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

АҚШ Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига зарбалар сабаб Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди.

АҚШ маъмурияти Украинадан Россиянинг энергетика инфратузилмаси ва нефтьни қайта ишлаш заводларига зарбалар беришни тўхтатишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, Вашингтон Украинага разведка маълумотларини узатиш ва қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Хусусан, Украина НАТОнинг PURL дастуридан чиқарилиши мумкинлиги айтилмоқда. Ушбу дастур доирасида Европанинг иттифоқчи давлатлари Киев учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғларни сотиб олади.

АҚШ маъмурияти ўз позициясини етказиш мақсадида бир қатор Европа давлатлари пойтахтлари ва Украинанинг ҳарбий маслаҳатчиси Павел Палиса билан боғланган.

Financial Times маълумотларига кўра, Вашингтоннинг бу ҳаракатлари Европа иттифоқчилари орасида хавотир уйғотган.

Шу билан бирга, PURL дастури НАТО томонидан мувофиқлаштирилса-да, унинг доирасида қурол сотиб олиш учун АҚШнинг ўзи маблағ ажратмайди.

Оқ уй эса қурол етказиб бериш тўхтатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ беришдан бош тортган.

Киритилди: 17:57 12.10.2026. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!