Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украинага қазилма ресурслардан фойдаланиш бўйича янги таклиф тақдим этди

АҚШ Украинага қазилма ресурслардан фойдаланиш бўйича янги таклиф тақдим этди

Қўшма Штатлар Молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, Вашингтон Украинага ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича тўлиқ ҳужжатни тақдим этган ва у ҳозирда Киев томонидан кўриб чиқилмоқда.

"Биз Украинага иқтисодий шериклик бўйича битим лойиҳасини топширдик, ҳозирда Киев уни ўрганиб чиқмоқда. Тез орада музокараларни бошлашга ва келаси ҳафтада ушбу битимни имзолашга умид қилмоқдамиз.", — дея изоҳ берди Молия вазири.

Аввалроқ Трамп Украина билан фойдали ресурслар бўйича келишувни тез орада имзолашини маълум қилган эди.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, АҚШ аввалги битим ўрнига янги ва кенг қамровли келишув таклиф қилган. Ғарб ОАВларининг ёзишича, янги битимда аввалгисидан анча қаттиқ шартлар бўлиши мумкин.

Киритилди: 16:06 27.03.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!