Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Украинада жорий йил охиригача президентлик ва парламент сайловлари ўтказилишини истайди — Трампнинг махсус вакили Кит Келлог

A A A
АҚШ Украинада жорий йил охиригача президентлик ва парламент сайловлари ўтказилишини истайди — Трампнинг махсус вакили Кит Келлог

Қўшма Штатлар президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Reuters агентлигига берган интервьюсида Украинада уруш сабаб тўхтатилган президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш зарурлигини айтди.

"Аксарият демократик мамлакатларда уруш вақтида ҳам сайловлар ўтказилади. Менимча, бу муҳим. Бу демократия учун фойдали, деб ўйлайман", – дея таъкидлади Келлог.

Aввалроқ Доналд Трамп унинг маъмурияти Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш устида ишлаётганини айтган эди. Ҳозиргача АҚШ президенти ҳам, унинг махсус вакили ҳам урушни тугатиш бўйича стратегия тафсилотларини ошкор қилмаган.

Reuters манбаларига кўра, Келлог ва Оқ уйнинг бошқа расмийлари сўнгги кунларда Украина расмийларини сайловларни ўтказишга ундаш масаласини дастлабки сулҳ доирасида муҳокама қилган.

"Трамп администрацияси, шунингдек, аввал Украина ва Россия ўртасида сулҳга эришиш ва кейин тўлақонли тинчлик келишувини ишлаб чиқиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда. Агар Украинада президентлик сайлови ўтказилса, унда ғалаба қозонган шахс Москва билан узоқ муддатли келишув бўйича музокаралар олиб бориш учун масъул бўлиши мумкин", дея қайд этади агентлик.

Киритилди: 23:16 01.02.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!