Бу ҳақда Трампнинг махсус вакили маълум қилди.
"Келаси ҳафта Абу-Дабида музокараларни давом эттириш режалаштирилган", — деб ёзди Стив Уиткофф X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
У жума ва шанба кунлари бўлиб ўтган уч томонлама музокараларни конструктив деб атаб, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Украинадаги можарони ҳал этишга интилиши қатъий эканини тасдиқлади.