Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Украина ва Россия билан уч томонлама учрашувни кейинга қолдиришни таклиф қилди

АҚШ Украина ва Россия билан уч томонлама учрашувни кейинга қолдиришни таклиф қилди

Украина, АҚШ ва Россия ўртасидаги шу ҳафтага режалаштирилган уч томонлама учрашув АҚШ маъмурияти ташаббуси билан қолдирилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди, деб хабар беради Anadolu Ajansı агентлиги.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Оқ уй Эрон билан қуролли можаро туфайли тинчлик музокараларини кейинга қолдиришни таклиф қилди.

"Ушбу ҳафтага режалаштирилган уч томонлама учрашув Эрон атрофидаги вазият туфайли Қўшма Штатлар таклифига биноан қолдирилди", - деди Владимир Зеленский.

Аввалроқ, 2026 йил 25 февралда Москва, Киев ва Вашингтон иштирокидаги Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича уч томонлама учрашув март ойининг бошига қолдирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Украина бўйича аввалги уч томонлама музокаралар Женевада бўлиб ўтган эди.

Киритилди: Бугун 18:35. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!