Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украина дронлари билан қуролланади

АҚШ Украина дронлари билан қуролланади

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан «мега-битим» муҳокама қилаётганини маълум қилди. Унга кўра, Қўшма Штатлар жангда синовдан ўтган украин жанговар дронларини сотиб олади, эвазига АҚШ Украинага қурол етказиб беради.

New York Post нашрига берган интервьюсида Зеленский бу суҳбат технологиялар алмашинуви ҳақида бўлганини, Вашингтон украин кучлари томонидан 1300 км масофагача муваффақиятли қўлланилган жанговар БПЛАларга қизиқиш билдирганини, Украина эса Америка қуролларини харид қилишга тайёр эканини айтди.

«Америкага бу технологиялар керак. Сиз уларни ўз арсеналингизда бўлиши керак», — деди Зеленский, дронлар Россия боскинига қарши курашда асосий омилга айланганини таъкидлаб.

Унинг сўзларига кўра, Украина АҚШ ва бошқа Европа иттифоқчилари билан тажрибасини бўлишишга тайёр. Киев Дания, Норвегия ва Германия билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Пайшанба куни Зеленский парламентда янги ҳукумат таркибини тақдим этар экан, АҚШ билан бўладиган бўлажак битимлар ҳақида сўз юритди ва улар «Украинани мустаҳкамлайди», деб таъкидлади. АҚШнинг келгуси йилги бюджети лойиҳасида кичик дронларга сарфланадиган харажатлар оширилиши режалаштирилган — хусусан, Украйнадаги уруш тажрибасига асосланган ҳолда.

Киритилди: 21:17 17.07.2025. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!