Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украина бўйича аввалги таклифларидан чекинмоқда

АҚШ Украина бўйича аввалги таклифларидан чекинмоқда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Украина бўйича илгари сурилган таклифларидан чекинаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг сўнгги баёнотлари аввалги музокаралар давомида шаклланган ёндашувга мос келмайди.

Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Анкорижда Россия ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмаганини айтган. Бироқ Россия томони бу фикрга қўшилмайди.

«Агар бир томон таклифлар киритса ва иккинчи томон уларни қабул қилса, буни ҳеч қандай келишув бўлмаган деб айтиш унчалик тўғри эмас», — деди Лавров.

Аввалроқ Марко Рубио журналистлар билан мулоқотда Анкорижда ҳеч қандай келишув имзоланмаганини, фақат таклифлар муҳокама қилинганини таъкидлаган эди.

Шу билан бирга, Axios нашри Европа манбаларига таяниб, АҚШ президенти Дональд Трамп «Катта еттилик» саммити доирасида Европа етакчиларига Россия президенти Владимир Путиндан кўнгли қолганини ва аввалги ёндашувларни қайта кўриб чиқишга тайёрлигини айтганини хабар қилди.

Россия расмийлари эса Вашингтоннинг бундай позицияси Украина бўйича музокаралар жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирмоқда.

Киритилди: 18:42 28.06.2026. Ўқилди: 3625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар