Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Украина билан разведка маълумотларини бўлишишда давом этади

АҚШ Украина билан разведка маълумотларини бўлишишда давом этади

Оқ уй хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги телефон мулоқоти давомида Қўшма Штатлар томони Украина АЭСларини Вашингтон назорати остига ўтказиш таклифини илгари сурган. Бу қарор "хавфсизликни таъминлаш мақсадида" таклиф этилгани таъкидланган.

Шунингдек, Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг маълум қилишича, Доналд Трамп украиналик болаларни ўз уйларига қайтариш мажбуриятини олган. Зеленскийнинг Украина ҳаво мудофасини кучайтириш бўйича илтимосига жавобан, АҚШ президенти унга Европа давлатларидан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиб беришда ёрдам кўрсатишини ваъда берган.

Киритилди: 15:07 20.03.2025. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!