Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Туркияга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи энг йирик давлатга айланди

АҚШ Туркияга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи энг йирик давлатга айланди

АҚШ Туркияга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи энг йирик давлатга айланди.

Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Нью-Йоркда Туркия – Америка ишбилармонлар кенгаши тадбирида гапирган.

“Тренд” тарқатган хабарда шундай дейилган:

– Америка энг йирик суюлтирилган табиий газ етказиб берувчимизга айланди ва бу муносабат узоқ муддатли шартнома билан тасдиқланади, – деди Туркия етакчиси. – Айни йўналишдаги муҳим қадам сифатида тегишли энергетика компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Туркия ва АҚШ ўртасида савдо ҳажми 2023 йил 30 миллиард доллардан ошди ва ўсиш учун ҳали улкан салоҳият мавжуд.

Қардош мамлакатнинг газга эҳтиёжи йилига тахминан 50 миллиард куб/метрни ташкил қилади.

Киритилди: 09:22 27.09.2024. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!