Ford бош директори Жим Фарлига йўллаган мактубида АҚШ транспорт вазири Шон Даффи уни Хитой компаниялари билан ҳамкорликдан воз кечишга чақирди ва Хитой технологияларига таяниш миллий хавфсизликка таҳдид солишини таъкидлади.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
"Ford қисқа муддатли келишувлар ёки шубҳали хорижий иттифоқлардан кўра АҚШ автомобиль экотизимининг узоқ муддатли барқарорлиги ва технологик суверенитетини устувор деб биладиган корпоратив масъулият даражасини намойиш қилиши керак", дейилади мактубда.
Даффи Fordнинг Хитой технологиялари ва ҳамкорларига таянишидан хавотир билдирди.
Транспорт вазири шунингдек, компанияни Мичиган штатида CATL технологияларидан фойдаланиши, Испанияда Geely билан иттифоқи, BYD билан музокаралари ва Lincoln ишлаб чиқаришини Хитойдан АҚШга кўчиришдаги кечикиш учун танқид қилди. У автомобиль ишлаб чиқарувчини технологик суверенитетга устувор аҳамият беришга чақирди.