АҚШ Федерал авиация маъмурияти Президент Дональд Трампнинг вертолёти Оқ уй ҳудудидан жўнаб кетиш пайтида хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатларини текширмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, амалдаги қоидаларга кўра, президент вертолёти жўнаб кетиш вақтида Рональд Рейган аэропортидан тижорат рейслари вақтинча тўхтатилиши керак эди. Бундан ташқари, фуқаролик самолётларига вертолётга 1,5 миль (тахминан 2,5 километр) яқинлашиш тақиқланган. Бироқ, бу талаблар бажарилмаган.
Шу билан бирга, The Wall Street Journal (WSJ) таъкидлаганидек, фуқаролик самолётлари парвоз пайтида Трампни олиб кетаётган вертолётдан хавфли масофада бўлмаган.