Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди.
"Байден маъмурияти Афғонистонда ҳибсда сақланаётган бир неча америкаликларнинг озод қилиниши юзасидан “Толибон” муваққат ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда", деб ёзади газета.
WSJ маълумотларига кўра, гап 2022 йилда Афғонистонда ҳибсга олинган уч нафар АҚШ фуқароси – Жорж Глезманн, Райан Корбетт ва Маҳмуд Ҳабиби ҳақида бормоқда. Байден маъмурияти жавоб тариқасида Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаётган маҳбуслардан бирини озод этишга тайёрлигини билдирган. Бу маҳбус “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг собиқ етакчиси Усама бeн Ладеннинг сафдоши бўлган.