Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Тайваннинг ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда

АҚШ Тайваннинг ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда

Пентагон Қўшма Штатлар Тайванга 2 миллиард долларлик қурол сотишни, жумладан NASAMS илғор ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришни маъқуллаганини маълум қилди.

Украина қуролли кучлари томонидан Россия тажовузидан мудофаа қилишда фойдаланилган бу тизимлар илк бор Тайванга етказилади.

🛡 Расмий дипломатик алоқалар йўқлиги ва Пекиндан норози бўлишига қарамай, АҚШ қонуний равишда Тайванни ўзини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашга мажбур.

👤 Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблаган Хитой сўнгги пайтларда оролга ҳарбий босимни кучайтирди ва унинг атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказди.

«Таклиф этилаётган сотув Қўшма Штатларнинг миллий, иқтисодий ва хавфсизлик манфаатларига хизмат қилади ва қабул қилувчининг армияни модернизация қилиш ва ишончли мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — дейилади баёнотда.

Киритилди: 21:03 28.10.2024. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!