АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.
АҚШ Давлат департаменти бу ҳақда президент Дональд Трампнинг миллатга мурожаати чоғида хабар берди.
Маълумотга кўра, пакет таркибига 82 та HIMARS реактив залп тизими, 420 та ATACMS тактик ракета, 60 та ўзюрўрар гаубица, уларга оид ускуналар, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари киради.
Шунингдек, пакетга ҳарбий дастурий таъминот, Javelin ва TOW ракеталари, вертолётлар учун эҳтиёт қисмлар ҳамда Harpoon ракеталарини модернизация қилиш тўпламлари ҳам киритилган.