АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Сурияга нисбатан санкциялар режимининг юмшатилишига жавобан Дамашқдан сиёсатнинг устувор йўналишлари бўйича "тезкор қадамлар" кутмоқда.
"Президент ушбу енгиллик ортидан Сурия ҳукуматининг муҳим сиёсий устуворликлар бўйича тезкор қадамлари кутилаётганини аниқ маълум қилди," - дея Рубионинг сўзларини келтиради РИА Новости.