Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ суди яна Маскка товон тўламасликка қарор қилди

АҚШ суди яна Маскка товон тўламасликка қарор қилди

Суд америкалик тадбиркор Илон Маскка Tesla бош директори сифатида ишлаганлиги учун 56 миллиард доллар тўлашни яна тўхтатди.

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Делавер штати суди Tesla актсиядорлари июнь ойида Маскни рағбатлантириш пакетини маъқуллаган бўлса-да, бу қарорни қабул қилди.

Бироқ судья Каталин Маккормикнинг сўзларига кўра, тўлов "ақл бовар қилмайдиган даражада юқори" ва АҚШ қонунчилигини бузади.

Январь ойида суд бу тўловни тўхтатиб қўйган эди.

Телеканал маълумотларига кўра, дастлаб мукофот миқдори 56 миллиард долларни ташкил этган, энди эса Tesla акциялари нархи ошгандан сўнг мукофот 101 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:55 03.12.2024. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!