Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ суди хатолик туфайли Салвадорга олиб кетилган муҳожирни қайтаришга қарор қилди — Reuters

АҚШ суди хатолик туфайли Салвадорга олиб кетилган муҳожирни қайтаришга қарор қилди — Reuters

Қўшма Штатлар округ судяси Паула Ксинис Доналд Трамп маъмуриятига Салвадорга хатолик туфайли депортация қилинган ва у ерда қамоққа олинган Мэриленд штатида истиқомат қилувчи Килмар Абрего Гарсиани 7 апрел куни кечгача мамлакатга қайтаришга кўмаклашишни буюрди, дея хабар бермоқда Reuters ва AP агентликлари.

Гарсиа Салвадордан келган муҳожир бўлиб, Қўшма Штатларда қонуний яшаган ва ишлаш учун рухсатномага эга бўлган. Гарсиа жиноий гуруҳлар билан алоқадор дея гумонланиб, март ойида самолётда депортация қилинган эди.

Вашингтон маъмурияти энди салвадорлик муҳожирни мамлакатга қайтариш учун қонуний ваколатга эга эмаслигини таъкидламоқда. 29 ёшли Салвадор фуқаросининг адвокатлари бунга эътироз билдиришмоқда. "Трамп маъмурияти вакиллари, Гарсиани Салвадорга жўнатишди, демак улар уни Қўшма Штатларга қайтаришлари ҳам мумкин", — дея таъкидлади Quinn Emanuel компанияси ҳуқуқшуноси Эндрю Россман.

Оқ уй охир-оқибат депортацияни "маъмурий хато" дея атади. Гарсиа 2011 йилда Салвадордан қочиб кетган. Бу ерда у ва унинг оиласига маҳаллий жиноий гуруҳлар таҳдид қилишган эди.

Киритилди: 14:27 06.04.2025. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!