CNN хабар беришича, АҚШнинг Федерал халқаро савдо суди Трамп маъмурияти жорий этган божларни ҳуқуқий асоссиз деб топиб, уларни тўхтатишга қарор қилди.
❌ Қарор қуйидаги божларга тааллуқли:
▪️ Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 30%лик бож
▪️ Мексика ва Канададан айрим товарларга 25%лик бож
▪️10%лик умумий (универсал) божлар.
Аммо автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, пўлат ва алюминий учун жорий этилган тарифлар ўз кучида қолади.