АҚШ Россия ва Хитой сунъий йўлдошларининг маълумот узатишига йўл қўймаслик учун янги ерга асосланган сигналларни блокировка қилиш тизимини ўрнатишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Пентагон аллақачон янги қурилмаларнинг самарадорлигини синаб кўрган ва исботлаган. Йил охиригача ишга тушириладиган тизимлар «ҳужумларни амалга оширишга имкон берувчи рақибнинг сунъий йўлдош алоқа имкониятларига масъулият билан қарши туриш» учун ишлаб чиқилгани айтилмоқда.