АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилнинг фуқаролари мамлакатга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритиш ҳақидаги аризасини маъқулламоқчи, деб хабар бермоқда ABC телеканали манбаларга таяниб.
Телеканал хабарига кўра, қарор 27 сентябрь куни расман эълон қилинади.
Бу масалани АҚШ президенти Жо Байден ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида муҳокама қилган.