Америка Қўшма Штатларида 15 ёшли ўсмир Жоппатаун шаҳридаги мактаб ҳожатхонасида отиб ўлдирилган, деб хабар бермоқда CBS .
Маҳаллий Харфорд шерифи Жеффри Галернинг сўзларига кўра, отишма 6 сентябрь куни соат 12:30 (Москва вақти билан 19:30) атрофида мактабнинг биринчи қаватидаги муштлашув вақтида содир бўлган. Можаро чоғида 16 ёшли ўсмир бошқа бир ўқувчига қарата ўқ узган, сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Тез орада у ҳибсга олинган, жабрланувчи эса вертолётда касалхонага ётқизилган. Талаба касалхонада вафот этган.
«Гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органларига таниш эди ва полиция аввалроқ у билан боғлиқ воқеалар билан боғлиқ қўнғироқларга жавоб берган», деб таъкидлайди ABC News полицияга таяниб.