Агар Москва Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлмаса, яқин орада Россияга қарши янги санкциялар тасдиқланади.
Бу ҳақда Ахиос портали Сенатдаги кўпчилик етакчиси Жон Тунга асосланиб ёзади.
“Агар Россия жиддий дипломатия билан шуғулланишни истамаса, Сенат Трамп маъмурияти билан ҳамкорликда қўшимча санкцияларни кўриб чиқади”, — деди Тун.
Унинг фикрича, янги чекловлар Россияни музокарага мажбур қилиши мумкин.