Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ сайловлари: Диксвилл Нотчда бир кечада ўтказилган овоз бериш номзодларнинг кўрсаткичига таъсир кўрсатмади

АҚШ сайловлари: Диксвилл Нотчда бир кечада ўтказилган овоз бериш номзодларнинг кўрсаткичига таъсир кўрсатмади

Америка Қўшма Штатларида сайлов куни бошланиши анъанавий равишда Нью-Гемпшир штатида жойлашган кичик Диквсилл Нотч қишлоғи томонидан берилади. Бу ерда овоз бериш ярим тунда бошланади ва ўн дақиқадан камроқ вақтни олади, шундан сўнг натижалар дарҳол эълон қилинади.

Қишлоқда бор-йўғи олти нафар сайловчи рўйхатга олинган, улардан тўрт нафари республикачилар рўйхатида, қолган икки нафари эса партияга мансублигини эълон қилмаган.

Бироқ, рақамли устунлик Диксвилл Нотчдаги сайлов натижаларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Республикачи номзод Дональд Трамп ҳам, унинг рақиби демократ Камала Харрис ҳам учтадан овоз олди.

Аввалги икки сайловда қишлоқ аҳолиси демократларни қўллаб-қувватлаган: 2020-йилда Жо Байден барча бешта овозни олган, 2016 йилда эса еттита овоздан тўрттаси Хиллари Клинтонга берилган. Бироқ 2016 йилда демократ Барак Обама ҳам, республикачи Митт Ромни ҳам бештадан овоз олган.

Киритилди: 15:15 05.11.2024. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!