Трамп маъмурияти Кубага нисбатан стратегиясини мамлакат раҳбариятини ўзгартириш учун ҳарбий куч ишлатиш ўрнига санкциялар ва иқтисодий босимни кучайтиришга қаратган.
Bloomberg маълумотларига кўра, Вашингтон илгари АҚШнинг ўзгариш талабларини рад этган мамлакат раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш учун шароит яратиш мақсадида Куба ҳукуматининг даромад манбаларини узиб қўйиш ва ички низоларни кучайтириш ниятида.
Аввалроқ Пентагон котиби Пит Хегсет АҚШ маъмурияти Кубага қарши кейинги ҳаракатлар учун барча вариантларни, жумладан, ҳарбий чораларни кўриб чиқаётганини айтган эди.