Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Руанда ва Конго ўртасида тинчлик шартномасини воситачилик қилди

АҚШ Руанда ва Конго ўртасида тинчлик шартномасини воситачилик қилди

АҚШ воситачилигида, Демократик Республика Конго (ДРК) ва Руанда ўзаро тинчлик келишуви имзолади. Ушбу доимий ва қонли тўқнашувларга барҳам беришни кўзлаган тарихий келишув билан бир вақтда, Американинг йирик корхоналари минтақада бой минераллар – танталим, олтин, кобальт, мис, литий ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан муҳим ўрин эгаллайди.

Бу келишув, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ташаббуси билан олиб борилган музокаралар натижасидир ва Ғарб сармояларини минтақанинг минералларга бой ресурсларига жалб қилишга мўлжалланган.

🗣 Трамп имзолаш маросимида шундай деди:

«Ушбу келишув доирасида АҚШ учун Конгода минералларни қазиб олиш ҳуқуқларининг катта қисми бизга насиб этади.»

ДРКда минераллар қиймати тахминан 24 триллион доллар бўлган улкан заҳиралар мавжуд бўлиб, имзо чеккан тарафлар бу ресурслардан манфаат кўришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 22:17 28.06.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!