Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россиянинг Украинага нисбатан тажовузини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди

A A A
АҚШ Россиянинг Украинага нисбатан тажовузини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди

АҚШ Россиянинг Украинага нисбатан тажовузини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди. Бу ҳақда Strana нашри хабар берди.

"Умуман олганда, мазкур декларация БМТнинг Европа Кенгаши билан ҳамкорлигига оид эди, аммо ундаги Украина бўйича банд туфайли АҚШ қарши овоз берди. Вашингтон бундай иборалар “тинчликка хизмат қилмайди”, дея муносабат билдирди", деб ёзади нашр.

Резолюция БМТга аъзо 105 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. 9 давлат, хусусан, АҚШ, Россия, Беларус ва Эритрея ҳужжатга қарши овоз берди. 33 мамлакат бетараф қолди, қолган мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон овоз беришда қатнашмади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳокимиятга келганидан бери АҚШ халқаро институтларда шунга ўхшаш резолюцияларга доимий равишда қарши овоз бериб келмоқда.

Киритилди: 17:47 17.04.2025. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!