Бугун 26 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Россиянинг Украинага бостириб киришини “босқин” дея аташдан бош тортди

АҚШ Россиянинг Украинага бостириб киришини “босқин” дея аташдан бош тортди

АҚШ Россиянинг Украинага бостириб киришини “босқин” дея аташдан бош тортди ва Киевнинг ҳаракатларини Москваники билан тенглаштирди — The Financial Times.

Нашр манбаларига кўра, ЕИ Украина билан биргаликда Россия қўшинларининг бостириб киришини қоралайдиган резолюцияни тайёрлаган. Ушбу ҳужжат БМТнинг 193 аъзоси томонидан 24 феврал куни овозга қўйилади.

FT манбаларининг айтишича, АҚШ расмийлари Украина ва Европа Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган резолюцияни қайтариб олишга чақирган. Вашингтон ўзининг муқобил резолюциясини ишлаб чиққан бўлиб, унда Украинанинг ҳаракатлари Россияникига ҳаракатларига тенглаштирилган ҳамда Россия ва Украина ўртасидаги можаро натижасида ҳалок бўлган инсонлар ўлимидан афсусланиш билдирилган. ҳукумати ўз қарорларини ишлаб чиқди, унда Украина ҳаракатларини Россия ҳаракатларига тенглаштирди, шунингдек, "Россия ва Украина ўртасидаги можарода инсонларнинг фожеали ўлим"дан қайғуда эканини билдирди.

АҚШ расмийларга кўра, қарама-қаршилик БМТ Хавфсизлик кенгашигача етиб бориши мумки. Бундай ҳолатда АҚШ Россия ва Хитой томонга ўтиши эҳтимоли бор, Ғарбий Европа давлатлари эса Украинани қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Хавфсизлик Кенгашидаги овоз бериш 24 феврал куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:36 25.02.2025. Ўқилди: 1043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!