Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россиянинг учта корхонасига қарши санкциялар киритди

АҚШ Россиянинг учта корхонасига қарши санкциялар киритди

АҚШ Давлат департаменти бугун Россиянинг учта корхонасига санкциялар жорий этганини эълон қилди.

Америка ҳукуматининг расмий ҳужжатлари тўпламида таъкидланишича, “Кумертау авиация ишлаб чиқариш корхонаси”, ҳарбий-саноат корпорациясининг “Механика муҳандислиги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси” ва Асбобсозлик лойиҳалаш бюроси” қора рўйхатга киритилган.

Баёнотда айтилишича, Вашингтон тахминига кўра, ушбу корхоналар оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги АҚШ қонунларини бузган.

Ушбу корхоналарга чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарор 3 февраль куни кучга кирди.

 

 

Киритилди: 20:01 13.02.2020. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!