Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Россиянинг Сумига зарбасини қораловчи G7 баёнотига имзо қўймайди – Bloomberg

АҚШ Россиянинг Сумига зарбасини қораловчи G7 баёнотига имзо қўймайди – Bloomberg

"Доналд Трамп маъмурияти ўз қарорини Кремл билан музокараларни давом эттириш истаги билан изоҳлади. Вашингтон буни “тинчлик музокаралари учун имкониятни сақлаб қолиш устида ишлаш” дея таърифламоқда", деб ёзади агентлик.

Bloomberg маълумотларига кўра, резолюция лойиҳасида Россиянинг Сумига уюштирган ва 35 кишининг ўлимига сабаб бўлган ракета ҳужуми Москванинг тинчликка эмас, балки Украинага қарши урушни давом эттиришга интилаётганига мисол сифатида келтирилган.

Шу билан бирга, Қўшма Штатларнинг имзосисиз G7 умумий резолюцияни қабул қила олмайди. Ҳозирда G7 га раислик қилаётган Канада бу ҳақда “Катта еттилик” бўйича ҳамкорларини аллақачон хабардор қилган. Мамлакатларнинг ҳар бирида фақат алоҳида баёнот бериш имконияти қолади.

Киритилди: 20:57 15.04.2025. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!