“Биз Украинага кўпроқ озиқ-овқат экспорт қилишда ёрдам бериш йўлларини қидиряпмиз. Россиянинг дон ва бошқа озиқ-овқат экспортига тўсқинлик қилмаслик керак. Санкция бу маҳсулотларга таъсир кўрсатмайди”.
Унинг сўзларига кўра, Украинадан ғаллани катта ҳажмда экспорт қилишнинг учта йўли бор – темир йўл ва автомобил транспорти воситасида Ғарбга, Беларус орқали шимолга ва Қора денгиз бўйлаб.
“Қийинчилик шундаки, Россия Қора денгизда ҳақиқатан блокада ўрнатган. Қўшма Штатлар Россиянинг блокадани олиб ташлаши ва тижорат юки ташишга рухсат бериши устида фаол иш олиб бормоқда”, деди Ж.Файнер.