АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, чекловлар Россия Мудофаа вазирлиги билан боғлиқ тузилмаларга нисбатан Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оид оммавий қиргин қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилган.
Санкциялар рўйхатига:
▪️Россия Қуруқлик қўшинлари;
▪️Бош ракета-артиллерия бошқармаси;
▪️1061-моддий-техник таъминот маркази (ЦМТО);
▪️Россия Мудофаа вазирлигининг истиқболлилараро тадқиқотлар ва махсус лойиҳалар бошқармаси;
▪️International Invest Company компанияси киритилди.
Санкциялар АҚШ жисмоний ва юридик шахсларига юқорида кўрсатилган шахслар ва ташкилотлар билан ҳар қандай товар, технология ёки хизматларни сотиб олиш ёки етказиб бериш бўйича шартнома тузишни тақиқлайди.
Ҳужжатга кўра, санкциялар 2026 йил 24 июлдан кучга кирган.
Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига Хитой, Малайзия, Эрон ва Сурия фуқаролари ҳам киритилган.