Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Россияга қарши санкциялар назорати бўйича қўшма гуруҳлардаги иштирокини қисқартирмоқда

АҚШ Россияга қарши санкциялар назорати бўйича қўшма гуруҳлардаги иштирокини қисқартирмоқда

АҚШ Россияга қарши санкциялар назорати бўйича қўшма гуруҳлардаги иштирокини қисқартирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Европа амалдорларининг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг янги маъмурияти Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга уринишларининг олдини олиш учун ташкил этилган халқаро ишчи гуруҳларда деярли қатнашмаяпти.

Шунингдек, АҚШ вакиллари Россия нефтнинг G7 давлатлар томонидан белгиланган юу нарх чегарасига риоя этилишини назорат қилувчи гуруҳда ҳам фаоллик кўрсатмаётгани айтилмоқда. Европа расмийларининг фикрича, бу вазият АҚШнинг ушбу гуруҳлардаги иштирокини атайлаб қисқартиргани билан боғлиқми ёки шунчаки етарли ходимларга эга эмаслиги биланми – ҳозирча номаълум.

Bloomberg маълумотларига кўра, айрим муҳокамаларда АҚШ томонидан кам ваколатларга эга паст мартабали расмийлар иштирок этган холос.

Киритилди: 16:21 21.03.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!