Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россия ва Хитой нима учун олтин жамғараётганини тушунтирди

АҚШ Россия ва Хитой нима учун олтин жамғараётганини тушунтирди

Россия ва Хитой келажакда доллар захира пули бўлиб қолмаслигини кутиб, олтин захираларини яратмоқдалар. Де ди Америкалик молиявий эксперт. Бу ҳақида «Fox Business» телеканали хабар бермоқда.

«Euro Pacific Capital Inc» раҳбари вазифасида фаолият юрутувчи эксперт Питер Шиффнинг таъкидлашича, Россия ва Хитой расмийлари «доллар энди захира пули бўлмайдиган вақтга тайёрланмоқда».

«Bloomberg»нинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Хитойнинг олтин захираси 1950 тоннадан ошади, Россия эса, 2200 тоннадан ортиқ олтин захираси билан дунёда 5-ўринни эгаллайди. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб Хитой 100 тонна қимматбаҳо металларни сотиб олди, Россия бу йил захирасини 106 тоннага оширди.

Олтиннинг жаҳон нархлари сўнгги олти йил ичида максимал даражага кўтарилиб, август ойида бир унция 1550 долларга етди. Савдо урушлари ва глобал иқтисодиётнинг аҳволи билан боғлиқ хавотирлар фонида олтин нархи кўтарилиб бормоқда.

Manba: tarjumon.uz

Киритилди: 22:15 11.09.2019. Ўқилди: 3622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!