АҚШ Россиянинг ҳозирда Украина бўйича музокараларда ҳаддан ташқари кўп талаб қўяётганини таъкидласа-да, Москванинг тинчликка қизиқиши йўқ деб ҳисобламаётганини Жей Ди Венс маълум қилди.
АҚШ витсе-президентининг айтишича, музокаралардаги кейинги муҳим қадам Москва ва Киев ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар бўлиши керак.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинадаги узоқ муддатли келишув масалаларига эътибор қаратишга ва вақтинчалик тинчлик ғоясидан воз кечишга интилмоқда, чунки Россия Федерацияси буни маъқулламаяпти.