Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россия ҳаракатига жавоб берадими?

АҚШ Россия ҳаракатига жавоб берадими?

Америка Қўшма Штатлари Россиянинг ядро қуроли билан ўтказаётган машғулотига жавоб беришнинг ҳожати йўқлигини маълум қилди.

“РИА Новости” ёзишича, Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер “Қўшма Штатлар Россия стратегик ядровий тийиб туриш кучлари иштирокидаги машқларга жавобан ўз захираси ҳолатига ўзгариш киритиш заруратини кўрмаётгани”ни айтган.

– Ушбу режадаги мунтазам машғулот ҳеч қандай кутилмаган ҳодиса эмас, – деган у брифингда. – Биз Россия стратегик воситалари ҳаракати асносида кучларимиз жойлашувини ўзгартириш учун ҳеч қандай зарурат кўрмадик.

Хабар қилинганидек, Россия Президенти Владимир Путин стратегик ядровий тийиб турувчи кучлар ўқув машғулоти ўтказишни буюрган. Давлат раҳбари Кремлдаги вазият марказида туриб, машқни видео ҳавола орқали кузатиб турган.

Киритилди: 23:00 31.10.2024. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!