Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Россия билан сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб борди

АҚШ Россия билан сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб борди

АҚШ Россия билан сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр манбаларининг билдиришича, Америка расмийлари Россия томонини коинотда қурол жойлаштирмаслик ҳақида "огоҳлантиришган".

"Сунъий йўлдошга қарши қуроллар бўйича суҳбат АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ўртасида бўлиб ўтган", дея хабар бермоқда WSJ.

Нашрнинг манбаларига кўра, Жейк Салливан ва Юрий Ушаков Украинадаги ҳарбий амалиётлар мавзусида ҳам бир неча бор шахсий суҳбатлар ўтказган.

Бундан ташқари, нашр инсайдерларининг билдиришича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс ва Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ўртасида ҳам мулоқот бўлиб ўтган.

Киритилди: 16:46 24.02.2024. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!