Америка Қўшма Штатлари Украинадаги инқирозни ҳал қилиш бўйича Саудия Арабистонида Россия билан музокараларда ҳақиқий муваффақиятга эришилишини кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф маълум қилди.
Fox News телеканалига берган интервьюсида Уиткофф шундай деди: "Мен ишонаманки, 24 март куни Саудия Арабистонида, хусусан, Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш масаласида ҳақиқий тараққиёт кўринади. Шундан сўнг, табиийки, тўлиқ ўт очишни тўхтатишга ҳаракат бўлади" - деди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг хабар беришича, 24 март, душанба куни Ар-Риёдда Украина бўйича россиялик ва америкалик экспертлар ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.