Reuters aгентлигининг манбаларига кўра, Украинага Ғарб ракеталари билан Россиядаги нишонларга зарба беришга рухсат берилгани вазиятни ўзгартирмаган. Жо Байден маъмурияти бу қарорни Шимолий Корея ҳарбийлари Украинага қарши урушга кирганидан сўнг қабул қилди, Вашингтон бу қадамни "жавоб чораларини талаб қилувчи қадам" сифатида баҳолайди.
"Шу билан бирга, Россия расмийлари Қўшма Штатлар томонидан “кескинлик” деб баҳоланувчи ҳаракатларни қилишда давом этади", — дея фикр билдирди агентликнинг икки манбаси. Улар янги “Орешник” ракетасининг жойлаштирилишини мисол қилиб келтиришди.
Reuters'нинг бошқа суҳбатдошларининг таъкидлашича, вазият ҳамон ўта хавфли бўлиб қолмоқда ва ядровий эскалация бутунлай истисно қилинмаган.
Бундан ташқари, Америка разведкаси Россия расмийлари Киевни қўллаб-қувватлашни сусайтириш учун "Европадаги нишонларга қарши саботаж кампанияси"ни кучайтиришга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди.