АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Ҳаббард Эрон ўз ядровий дастурини қайта тиклашга уринаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслигини билдирди.
У бу ҳақда глобал таҳдидлар бўйича эшитувларда маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.
Унинг сўзларига кўра, разведка жамоасида уранни бойитиш ишлари қайта бошлангани ёки вайрон қилинган объектлар тикланаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.